Ҳэмилтон «Формула-1»нинг Германия босқичи ғолиби бўлди

Фото: ТАСС
“Мерседес” жамоасининг британиялик пойгачиси Льюис Хэмилтон “Формула-1” пойгасининг Германия босқичида 14-ўриндан старт олиб, ғолиб бўлишга муваффақ бўлди.
2-ўринни унинг жамоадоши Валтери Боттас қўлга киритди. Маррага учинчи бўлиб “Феррари” аъзоси Кими Райкконен келди. Бутун пойга давомида етакчилик қилган Себастьян Феттель 52-айланада бошқарувни қўлдан чиқариб, трассадан чиқиб кетган.
Хэмилтон ушбу ғалаба эвазига 188 очко билан умумий жадвалда яна 1-ўринга қайтди. Феттель 171 очко билан 2-ўринга тушиб кетди. 3-ўринни 131 очко билан Райкконен эгалламоқда.
Мавзуга оид

19:18 / 12.03.2025
“Талаблари жуда оғир, ҳукумат қийинчиликларга дуч келади” – Германиядаги иш ташлашлар ҳақида суҳбат

12:45 / 10.03.2025
Германия темирйўл компанияси поездлар кечиккани учун 196,8 млн евро тўлади

10:27 / 10.03.2025
Германиянинг 13 та аэропортида иш ташлаш бошланди

23:28 / 08.03.2025