«Манчестер Юнайтед»нинг янги сардори эълон қилинди

Фото: PAUL ELLIS/AFP/GETTY IMAGES
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо клубнинг янги сардори номини эълон қилди.
Ўтган мавсумда жамоага Майкл Кэррик сардорлик қилган, Антонио Валенсия эса вице-сардор бўлган эди.
«Бу йил боғични Валенсия олади, у ўтган мавсумда вице-сардор эди, демак бу борада янгилик йўқ. У майдонда йўқ бўлган ҳолларда эса кўрамиз, Крис Смоллинг, Эшли Янг, Андер Эррера ёки Хуан Мата, мана шулардан бирини танлаймиз» — деди Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, Антонио Валенсия ўтган мавсумда «Манчестер Юнайтед»нинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.
Мавзуга оид

19:14 / 17.08.2022
Маскнинг ҳазилидан сўнг «Манчестер Юнайтед» акциялари нархи 17 фоизга қимматлашди

17:10 / 16.05.2019
«Чемпион ҳикоялари». Антонио Валенсия оғир болалик ва қадрли икки нарса ҳақида

16:28 / 14.09.2018
Анонс: Испанияда Классико, «Уотфорд» учун навбатдаги имтиҳон ва бошқа учрашувлар

19:02 / 07.06.2017