Санкт-Петербургдаги мусобақа финалида тўрт нафар боксчимиз ғалаба қозонди

Фото: МОҚ
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича халқаро «Губернатор кубоги» бўлиб ўтмоқда. Унда етти нафар боксчимиз финалга йўлланма олган эди.
Ўта енгил вазн (46–49 кг) да ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов россиялик Батор Сагалуевга 3:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
56 кг вазнда финалда ўзаро дуч келган ҳамюртларимиз Шаҳобиддин Зоиров ва Миразиз Мирзахалилов жангида 5:0 ҳисобида Миразизнинг қўли баланд келди.
60 кг вазнда финал рингига кўтарилган Шунқор Абдурасулов Альберт Батиргазиев 5:0 ҳисобида ютқазди.
75 кг вазнли боксчилар финалида Исроил Мадримов россиялик Глеб Бахшига мутлақо имконият қолдирмади — 5:0.
81 кг вазнда Бектемир Мелиқўзиев ҳам мусобақа ғолибига айланди. У россиялик Георгий Кушиташвили устидан 3:2 ҳисобида устун келди.
Ўта оғир вазн (+91 кг) тоифасида рингга чиққан Баҳодир Жалолов россиялик Владислав Муравинни иккинчи раунддаёқ нокаутга учратиб, жангни муддатидан аввал ўз фойдасига ҳал қилди.
Турнир якунига кўра 4 та олтин, 5 та кумуш, 8 та бронза медали билан россиялик боксчилар биринчи, 4 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза медали билан ўзбекистонлик боксчилар иккинчи ва 1 та кумуш, 2 та бронза натижаси билан қозоғистонлик спортчилар учинчи ўринни эгаллашди.
Мавзуга оид

13:14 / 05.03.2025
Санкт-Петербургдаги “кичик Самарқанд” ёхуд Бухоро амири қурдирган масжид ҳақида биласизми?

08:04 / 03.03.2025
Петербургдаги қурилишда ўзбекистонлик ишчи ҳалок бўлди

07:50 / 27.12.2024
Ўзбекистон президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди

23:04 / 25.12.2024