Меркель устидан судга мурожаат қилинди

Фото: Reuters/Hannibal Hanschke
Германиянинг “Германия учун муқобил” партияси канцлер Ангела Меркелнинг миграция сиёсати устидан шикоят қилиб судга мурожаат қилди. Бу ҳақда Die Zeit нашри маълум қилди.
Таъкидланишича, немис парламенти (бундестаг) миграция сиёсатини белгилашда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Партияда канцлернинг 2015 йилда муҳожирлар учун Австрия-Германия чегарасини очиш ҳақидаги қарорини текшириш лозим, деб ҳисоблашмоқда.
“Бу шикоят дунёни ўзгартириши мумкин. У агар исталган натижага олиб келса, дунёни ўзгартиради ҳам”, деб айтган партия адвокати Стефан Бранднер.
Бранднернинг айтишича, агар сиёсатчилар қўйилган мақсадга эришишса, канцлер ўз лавозимини тарк этишига тўғри келади.
Мавзуга оид

12:45 / 10.03.2025
Германия темирйўл компанияси поездлар кечиккани учун 196,8 млн евро тўлади

10:27 / 10.03.2025
Германиянинг 13 та аэропортида иш ташлаш бошланди

23:28 / 08.03.2025
Германияда Мерц ва Шолц партиялари коалиция тузиш бўйича келишувга эришди

14:31 / 08.03.2025