Трамп Обамадан фарқли ўлароқ асирлар учун бир тийин ҳам тўламаганини айтди

Фото: AFP
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ Шимолий Корея асирда ушлаб турган 3 нафар америкаликнинг озод қилиниши учун пул тўламаганини маълум қилди.
“Фикримча, Ким Чен Ин бу иши билан ўзига ва ўз давлатига яхши хизмат кўрсатди. Бу асирлар мағрур чиқишди, биз улар учун пул тўламадик. Биз тинчлик, Япония, Жанубий Корея, Хитой учун буюк битимга эришамиз. У қилган иш – тўғри ишдир”, деб айтган Трамп Индианадаги тарафдорлари олдидаги чиқишида.
Шу билан бирга Трамп ўз нутқида АҚШнинг собиқ президенти Барак Обамани ўз вақтида Эронга америкалик асирларни озод қилиш учун 1,8 млрд доллар тўлаганини танқид қилди.
АҚШ давлат котиби Майк Помпео Шимолий Кореяга иккинчи ташрифи вақтида у ерда 2 йилча ҳибсда ушлаб турилган 3 америкалик фуқарони ўзи билан АҚШга олиб келишга муваффақ бўлди.
Мавзуга оид

23:35 / 19.06.2025
Оқ уй: Трамп Эронга ҳужум масаласида икки ҳафтада бир қарорга келади

22:37 / 19.06.2025
Трамп TikTok иловасининг АҚШдаги фаолиятини 90 кунга узайтирди

22:26 / 19.06.2025
Исроил ҳужумлари фонида Эрон ва АҚШ музокаралари ўтказилди – ОАВ

12:23 / 19.06.2025