Афғон уруши қатнашчилари Россия фондининг медаллари билан тақдирланди
9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани, "Олимпия гузари" маҳалласида тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишга ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи 12 нафар Афғонистонда ўз байналминал бурчини ўтаб қайтган фуқаролар таклиф этилиб, уларга дастурхон тузалди.
Йиғилишдан кўзланган мақсад Россияда фаолият юритувчи "Афғонистон ветеранларининг Россия иттифоқи" Умумроссия жамоатчилик фонди маҳалланинг ушбу 12 нафар уруш қатнашчисини медаллар билан тақдирлагани бўлди.
"Олмазор гузари" маҳалла фуқаролар йиғини ушбу медалларни эгаларига топширди. Ўтказилган суҳбат давомида Афғон уруши ветеранлари кўрсатилган эҳтиром учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди.








Мавзуга оид

15:38 / 13.02.2025
Олмазор туманида ишлаб чиқариш корхонаси ёниб кетди

14:00 / 08.02.2025
Олмазор туманида 7,3 км узунликдаги йўл гастрономик кўчага айлантирилади

20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди

15:48 / 04.01.2025