«Новичок» моддаси яратувчиларидан бирини машина уриб кетди

Фото: РИА Новости /Максим Богодвид
Россиянинг Анапа шаҳри яқинида автомобиль пиёдалар ўтиш йўлагида «Новичок» асаб-фалажловчи модда яратувчиларидан бири Владимир Углевни уриб кетди. Бу ҳақда «Кубанские новости» хабар тарқатди.
Таъкидланишича, ҳодиса 24 апрель куни Анапа яқинидаги Чембурка хутори ёнида юз берган. 71 ёшли эркакнинг ўзи шифохонага мурожаат қилган.
Унинг сўзларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси туфайли у машина капоти устига отилиб кетган, шу сабабдан олд ойна синган.
Хабар берилишича, Углев «Новичок» асаб-фалажловчи заҳарловчи моддани ишлаб чиққан гуруҳ таркибида бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Новичок» заҳарли моддасининг яратувчиларидан бири сифатида эътироф этиладиган кимёгар Вил Мирзаянов Скрипални заҳарлашда бу моддадан фойдаланишгани аҳмоқлик бўлгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид

21:13 / 14.02.2025
Олимлар «Новичок» каби заҳарларни аниқлайдиган дастурни ишлаб чиқди

07:50 / 24.12.2024
Анапа аҳолиси мазут тўкилиши сабабли Путинга мурожаат билан чиқди

12:26 / 23.12.2024
Анапа яқинида танкерлар ҳалокатга учраганидан кейин 11 та ўлик делфин топилди

11:30 / 19.12.2024