Ўзбекистонлик ёш боксчилар халқаро турнирда иштирок этмоқда

22 апрель куни Таиланд мезбонлик қилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иккинчи кун баҳслари ўтказилди.
Ўзбекистон бокс федерацияси хабар беришича, Содирбек Камолмирзаев (49 кг) - Хитой Тайпейи вакили Лу Чиа Хаога қарши рингга чиқиб, ғалаба қозонган. Ўзбекистонлик ёш боксчи биринчи раунднинг ўзида рақибини икки марта нокдаунга туширган ва муддатидан олдин ғалабага эришган.
Ўзбекистоннинг 52 кг вазн тоифасидаги вакили Самандар Холмуродов - Хан Жин Чол (КХДР)га қарши рингга кўтарилиб, йирик ҳисобда устун келган, 56 кг вазн тоифасидаги Абдумалик Халоқов эса рақиби филиппинлик Ямар Аутуак рингга чиқишдан бош тортгани туфайли жангсиз кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритган.
60 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган Рамазон Зиятов қирғизистонлик Умар Қувончбек Улуга имкониятни бой бериб қўйган, 64 кг вазн тоифасидаги Халимбек Ўтегенов қозоғистонлик Талгат Шаикенга ютқазган.





Бугун бўлиб ўтадиган учинчи кунги беллашувларда қизлар рингга кўтарилади.
54 кг: Мафтуна Файзуллаева - Аизада Еслиямгали (Қозоғистон)
75 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Надежда Рябатес (Қозоғистон)
51 кг: Хурсандой Холматова - Киттия Нампаи (Таиланд)
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эртага 17 март куни жойларда 27 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 13:01
-
Чирчиқда ушланган шахснинг уйидан қарийб 20 минг дона кучли таъсир қилувчи дори топилди
Жамият | 12:46
-
Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Жамият | 12:10
-
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
Жаҳон | 12:00
Мавзуга оид

17:43 / 10.03.2025
Муҳаммад Али учун ўч: Тайсоннинг тарихий жанги ҳақида

12:39 / 06.02.2025
Жалоловнинг Спилмондга қарши жанги бекор бўлди

08:47 / 22.12.2024
Усик Фюрини яна енгди

21:57 / 18.12.2024