Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўғри Исландиядаги қамоқдан Швецияга бош вазир билан бир самолётда учди

Фото: AP
Исландия тарихидаги энг катта ўғрилик учун ҳибсга олинган Синдри Тор Стеффансон қамоқдан қочиб, Швецияга учди. Гувоҳларнинг маълум қилишича, ўғри мамлакатни Исландия бош вазири билан бир самолётда тарк этган. Associated Press шу ҳақида хабар берди.
Полиция маълумотларига кўра, Стеффансон қамоқ деразасидан қочган ва Кеблавикдаги халқаро аэропортга йўл олган. Швеция ва Исландия Шенген зонасида жойлашгани ва Евроиттифоқ фуқаролари бу мамлакатлар ўртасида шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз парвоз қилиши мумкин бўлгани учун аэропортда паспортни кўрсатишга ҳожат бўлмаган.
Стеффансон парвоз қилган самолёт йўловчиларидан бирининг маҳаллий нашрларга билдиришича, Исландия бош вазири Катрин Якобсдоуттир ҳам худди шу рейсда учган. У Ҳиндистон бош вазири билан музокаралар учун Стокгольмга парвоз қилиши керак бўлган.
Бироқ полицияда қайд қилинишича, ўғри чипта харид қилиш учун бировнинг паспортидан фойдаланган. Шу боис терговчилар Стеффансоннинг унга қочишга ёрдам берган шериги бўлган деб ҳисоблашмоқда. Полициячилар бу борада икки кишини сўроқ қилишга улгуришди.
Ўғри хавфсизлик даражаси паст бўлган қишлоқ қамоғида сақланган. У ерда маҳбусларга телефон ва интернетдан фойдаланишга рухсат беришар, қамоқхона биноси эса ҳатто дарвозасиз бўлган.
Стеффансон мамлакат тарихидаги энг йирик ўғриликни уюштиришда айбланган - умумий суммаси 2 миллион долларни ташкил қилган 600 та биткоин майнинги ускунаси ўғирланган. 2018 йилнинг февралидаги тергов ишларига қарамай, ўғирланган компьютерлар ҳануз топилганича йўқ. Баъзи версияларга кўра, қурилмалар мамлакатдан ташқарига олиб чиқилган, зеро 340 минг киши яшовчи жойда криптовалюта майнинг тизимларининг бу қадар кўплиги аллақачон жамоатчилик эътиборини тортган бўларди.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саккизта давлат ЕИнинг Беларусга қарши санкциялар пакетига қўшилди
Жаҳон | 01:24
-
Жеки Чан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Жамият | 00:53
-
Макрон Нетаняхунинг Ғазони босиб олиш режасини фалокат деб ҳисобламоқда
Жаҳон | 00:36
-
Хитойлик олимлар космик чиқиндиларни йўқ қилиш усулини топишди
Фан-техника | 00:18
Мавзуга оид

07:46 / 07.07.2025
Ўзбекистон ва Швеция меҳнат миграцияси соҳасида ҳукуматлараро битим тузиши мумкин

13:47 / 28.06.2025
Ўзбекистон онкологик касалликларга қарши курашишда Швеция билан ҳамкорлик қилади

10:33 / 25.06.2025
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида миграция соҳасида келишув имзоланди

22:32 / 06.06.2025