Силовсин ва илоннинг аёвсиз олишуви видеога олинди
АҚШнинг Аризона штатида Шимолий Америка силовсини ва шақилдоқ илоннинг олишуви гувоҳлар томонидан видеога олинди. Воқеа хусусий уйлардан бири яқинидаги йўлда юз берган.
Олишув бир дақиқача давом этган. Натижада силовсин ғолиб чиқиб, илонни тишлаганча ўзи билан олиб кетган.
“Яхшиямки, биз машинада эдик. Агар пиёда кетаётганимизда, мен аниқ у ерга яқинлашмаган бўлардим, шунчаки қочиб кетардим. Бундай вақтда бу икки жонзот орасига тушиб қолишни истамаган бўлардим”, деб айтган воқеа гувоҳларидан бири.
Силовсинга шақилдоқ илон заҳри таъсирсиз ҳисобланади. Агар илон силовсинни чаққанда ҳам унга ҳеч нарса қилмаган бўларди.
Мавзуга оид

14:38 / 20.01.2025
Боғчада болаларга кобра билан томоша кўрсатилди

10:13 / 13.01.2025
Жиззахда илонни тириклай еб юборган шахс жаримага тортилди

10:17 / 03.12.2024
Қўшработдаги боғча ва мактабларда тегишли ҳужжатларсиз илон томошалари ўтказилди. ИИВ ҳолатни ўрганди

16:53 / 02.12.2024