Венесуэла қиймати 50 центга тенг бўлган янги купюрани муомалага киритмоқда

Фото: Sputnik
Венесуэла янги, 100 минг боливарлик ҳозирча энг йирик купюрани муомалага киритмоқда, деб хабар берди мамлакат Алоқа ва ахборотлаштириш вазирлиги.
Янги пул белгиси Жанубий Американинг ушбу давлатдаги ўта юқори инфляция ҳамда нақд ҳисоб-китоблар учун пул массасининг чуқур етишмаслиги фонида муомалага киритилмоқда. Шу билан бирга, 100 минг боливар миқдоридаги янги купюрани “қора бозорда” атиги ярим АҚШ доллари эвазига сотиб олиш мумкин.
Сешанба куни Америка валютасининг нолегал бозордаги курси деярли 217 минг боливарни ташкил этди, деб хабар қилмоқда Dolar Today портали. Таъкидлаб ўтиш жоизки, февраль охирида “петро” янги криптовалютаси жорий этилганидан бери доллар курси тахминан 6 фоизга тушди – 230 минг боливардан 217 минггача.
Мавзуга оид

19:56 / 01.02.2025
Венесуэла олти нафар америкаликни озод этди

21:16 / 15.01.2025
Венесуэла Нидерландия, Франция ва Италияга нисбатан дипломатик чекловлар жорий этди

21:42 / 10.01.2025
АҚШ Венесуэла президенти Мадуро ҳақидаги маълумот учун 25 миллион доллар мукофот тайинлади

17:28 / 08.01.2025