Ўзбекистон | 10:05 / 09.03.2018
8507
1 дақиқада ўқилади

Президент қарори: Қорақалпоғистонда кичик саноат зоналари ташкил этилади

Фото: Иллюстратив фото

Қорақалпоғистон Республикасида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда.

Қарорга асосан Амударё, Хўжайли, Чимбой, Қўнғирот, Беруний ва Тахиатош туманларида фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва бўш турган объектлар негизида кичик саноат зоналари ташкил этилади.

Кичик саноат зоналари ҳудудидаги тадбиркорлик субъектларига:

давлат кўчмас мулки объектлари лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги келишувларни бажариш ҳамда барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 5 йиллик узоқ муддатли ижарага берилади;

давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш учун ижара тўловининг “ноль” ставкаси белгиланади;

2020 йилнинг 1 февралига қадар ер солиғи тўлашдан озод этилади.

Мазкур кичик зоналарда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 75 млн АҚШ доллари миқдорида кредит линиялари очилмоқда.

Мавзуга оид