Жаҳон | 16:15 / 08.03.2018
4040
1 дақиқада ўқилади

Перуда автобус жарликка қулади, ўнлаб қурбонлар бор

Фото: RPP

Перуда рўй берган авария оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди. RPP радиостанцияси хабарига кўра, автобус жарликка қулаган.

ОАВ маълумотларига қараганда, ҳодиса Аякучо минтақасида рўй берган, автобус тахминан 100 метр баландликдан пастга қулаган.

Таъкидланишича, воқеа оқибатида 50дан ортиқ инсон турли жароҳатлар олган.

Мавзуга оид