Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси маълум бўлди

Фото: Getty Images
УЕФА сайтида Чемпионлар Лигаси нимчоракфиналининг жорий ҳафтада ўтказилган баҳсларининг энг яхши футболчисини аниқлаш бўйича ўтказилган сўровнома якунланди.
Унинг натижаларига кўра, «Манчестер Юнайтед» посбони Давид Де Хеа 48% овоз тўплаб, биринчи ўринни эгаллади. Дарвозабон «Севилья»га (0:0) қарши ўйинда 8та сэйвни амалга оширганди.
Кейинги ўринлар қуйидагича тақсимланди - «Челси» яримҳимоячиси Виллиан (28%), «Бавария» ҳужумчиси Томас Мюллер (17%) ва «Шахтёр» яримҳимоячиси Фред (7%).
Мавзуга оид

11:46 / 13.04.2024
Германияда янги чемпион кутилмоқда, «Арсенал» реванш илинжида, Ла Лигада ҳам муҳим баҳслар. Ҳафта ўйинлари анонси

23:14 / 14.07.2023
«Ювентус» Суперлига ғоясидан воз кечди – лойиҳа ҳам «ўлимига» яқинлашмоқда

19:20 / 08.07.2023
«Янги чақирувни қабул қилиш мавриди етди». Де Хеа 12 йиллик фаолиятидан кейин «МЮ» билан хайрлашди

09:40 / 21.10.2020