Очиқ осмон остидаги дунёдаги энг катта кир ювиш жойи (фотожамланма)
Ҳиндистоннинг Мумбайидаги энг диққатга сазовор жойлардан бири – очиқ осмондаги кир ювиш жойи Дхоби Гхат бўлиб, бу ерга ҳар куни юзлаб сайёҳлар ташриф буюради. Бу жой ўз туридаги дунёдаги энг каттаси ҳисобланади. Бу ерда ресторанлар, шифохоналар, тикувчилик фабрикалари ва меҳмонхоналарга хизмат кўрсатилади.
Бу ерда кир ювиш технологияси деярли 1,5 аср давомида деярли ўзгармаган: кир совуқ сув ва совун ёнғоғи солинган бочкаларда ивитилади, сиқилади, сўнгра 20-30 марта уриб тозаланади. Кирлар қуригандан кейин кўмирда қиздирилувчи дазмолларда дазмолланади.
Бу кир ювиш жойи 19-асрнинг 90-йилларидан бери фаолият юритади ва 2018 йилга келиб унинг майдони 10 гектарга етган. Бу ерда дхоби – “эркак кир ювувчилар” қатламидан бўлган 7,5 минг эркак ишлайди. Бу қатлам вакиллари орасида кир ювувчи касби отадан ўғилга мерос бўлиб ўтади.

















Мавзуга оид

17:28 / 04.03.2025
Ҳиндистон-Ўзбекистон транспорт йўлаги Қозоғистонгача узайтирилди

20:26 / 03.03.2025
Камбағалликни қисқартиришда Ҳиндистон тажрибаси: муқобил йўл топилди

12:40 / 03.03.2025
Ҳиндистон Тошкентда сунъий интеллект бўйича биринчи маълумот марказини қуради

11:44 / 01.03.2025