Россиянинг қатор машҳур бизнесменлари Мальта фуқаролигини олишди
Россиянинг «Яндекс» компанияси асосчиларидан бири Аркадий Волож ва россиялик бошқа тадбиркорлар Мальта фуқаролари бўлишди. Бу ҳақда РБК Мальта ҳукуматига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Фото: «Коммерсантъ»
Агентлик Мальта фуқаролигини олганлар рўйхатида Аркадий Волож ва унинг оила аъзолари, O1 Properties инвестиция компанияси хўжайини Борис Минц, ICT Holding Ltd эгаларидан бири Александр Несис ва унинг яқинларининг исм-шарифлари борлигини аниқлаган.

Фото: РБК
«Яндекс»нинг РБКга изоҳ беришича, Мальта паспорти Воложга визасиз тартибда хизмат сафарларини амалга ошириш имконини беради. Компаниянинг аниқлик киритишича, тадбиркор Россия фуқароси бўлиб қолади.
Мальта фуқаролигини олганлар рўйхатида, шунингдек «Касперский лабораторияси» топ менежерлари, Beluga Group холдинги эгаларидан бири Александр Мечетин, Россиянинг йирик ер мулкдорларидан бири Игорь Худокормов, «Альфа-банк» бошқаруви раиси ўринбосари Алексей Марей ва бошқа тадбиркорлар номи ҳам бор.
Россиялик бизнесменлар Мальта паспортини «Инвестиция эвазига фуқаролик» дастури асосида олишган. Дастур доирасида белгиланган энг кам сумма 880 минг еврони ташкил этади.
Мавзуга оид

21:28 / 13.03.2025
Россия мамлакатга кириш тақиқланган ЕИ фуқаролари рўйхатини кенгайтирди

21:18 / 13.03.2025
Путин: Россия Украинада ўт очишни тўхтатишга баъзи шартларда тайёр

20:57 / 13.03.2025
Россия Давлат Думаси раиси Тошкентга расмий ташриф билан келди

23:40 / 11.03.2025