Apple iTunes’ни ёпмоқда

Фото: AppleInsider
Apple компанияси ўзининг мусиқа дўкони – iTunes’ни ёпиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу унинг оммабоплик даражаси тушиб кетгани сабаб рўй беради, деб хабар бермоқда WeRaveYou портали.
Сўнгги бир неча йил давомида фойдаланувчилар мусиқани кўпроқ обуна бўлиш орқали тинглашмоқда ҳамда маълум бир трекларни жуда кам сотиб олишмоқда. Натижада Apple Music, Spotify, TIDAL ва бошқа шунга ўхшаш сервислар бир-бири билан фаол рақобатга киришиб, iTunes’ни анча орқада қолдириб кетишди.
Миш-мишларга кўра, мусиқа дўкони 2019 йилнинг бошида ўз ишини тўхтатади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Apple iPhone’лар ўртасида пул ўтказиш функциясини ишга туширгани хабар берилганди.
Мавзуга оид

17:03 / 11.03.2025
Apple компанияси iPhone, iPad ва Mac интерфейсига катта ўзгаришлар киритмоқчи

19:09 / 10.03.2025
Apple энг кутилган янги маҳсулотини чиқаришни кечиктирди

20:49 / 05.03.2025
Apple янги MacBook Air ноутбукини тақдим қилди

18:51 / 05.03.2025