Спорт | 19:28 / 09.12.2017
27852
2 дақиқада ўқилади

Лондонда сенсация рўй берди

Англия чемпионатининг 16-турида «Челси» «Вест Ҳэм»га қарши ўйнади. «Болейн Граунд»да бўлиб ўтган учрашув майдон эгаларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 6-дақиқасида Марко Арнаутович томонидан урилган гол Давид Мойес жамоасига ғалабани тақдим этди.

Эътиборли жиҳати, бунгача Дэвид Мойес амалдаги чемпионларга қарши бошқараётган жамоаси уйида ўтказган сўнгги бешта учрашувнинг 4тасида ғалаба қозонганди. Энди бу статистика янада яхшиланди. Энг қизиғи рақибларнинг уч нафар италиялик мураббийлар Карло Анчелотти, Роберто Манчини ва Клаудио Раньери бўлган, улар қаторига энди Антонио Конте қўшилди.

«Болғачилар» учун бу АПЛ доирасида охирги 8 ўйиндаги илк ғалаба бўлди. Охирги марта «Вест Ҳэм» премьер-лига ўйинида 30 сентябрь куни ғалаба қозонганди, ўшанда «Вест Бромвич» кичик ҳисобда мағлуб этилган.

Бу натижадан сўнг, «Вест Ҳэм» очколари сонини 13тага етказди ва турнир жадвалида 18-ўринга жойлашди, кутилмаган мағлубиятдан кейин Антонио Конте шогирдлари ҳозирча 32 очкоси билан учинчи ўринда қолди. Бу турда «Ливерпуль» ўз ўйинида йирик ҳисобда ғалаба қозонса, «Челси»ни қувиб ўтиши мумкин.

Англия чемпионати
16-тур

Вест Ҳэм – Челси 1:0
Гол: 1:0 – 6 Арнаутович.
Вест Ҳэм – Адриан, Огбонна, Крессуэлл, Масуаку, Рид, Антонио, Лансини, Нобл, Обианг, Арнаутович (Сако, 69), Сабалета.
Челси – Куртуа, Кристенсен, Кэйхилл, Алонсо (Мозес, 55), Аспиликуэта, Азар, Фабрегас, Канте, Бакайоко (Педро, 46), Дзаппакоста (Виллиан, 64), Мората.
Огоҳлантиришлар: Арнаутович (7), Алонсо (18), Адриан (58), Рид (67), Крессуэлл (68), Обианг (70). 

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди