Минглаб исроилликлар намойишга чиқишди

© REUTERS / Amir Cohen
2 декабрда Тель-Авив кўчаларига 20 мингга яқин исроиллик уларнинг фикрича мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяхуни коррупция тафтишларидан “қуруқ” олиб чиқишга қаратилган қонунчилик ташаббусларига қарши чиқишди.
Бош вазир иттифоқдошлари бири юқоридаги каби терговлар бўйича полицияга тавсиялар беришни тақиқловчи, иккинчиси эса амалдаги бош вазирга жиноий таъқибдан иммунитет берувчи қонунларни парламентдан ўтказишмоқчи.
“20 мингга яқин киши шанба куни кечки пайт “шармандалик марши” деб аталган намойишга чиқишди”, деб маълум қилган “Кан” радиостанцияси.
Нетаньяху ишбилармон доиралар вакилларидан қимматбаҳо совғалар олишда ва мамлакатдаги энг йирик нашриёт уйларидан бирининг эгаси билан “маълум хизматлар эвазига” ҳукуматнинг фаолиятини яхши томондан ёритиш бўйича келишиб олишда гумон қилинмоқда.
Полиция Нетаньяхуга нисбатан олиб борилаётган ишлар бўйича коррупция, фирибгарлик ва ишончни суистеъмол қилиш аломатлари борлигини текшираётганини маълум қилган.
Нетаньяхунинг ўзи эса ҳеч қандай қонунбузарликка йўл қўймаганини таъкидлаб, яна кўплаб йиллар мамлакатни бошқаришини айтган. У мухолиф сиёсатчилар ва журналистларни полиция ва прокуратурага босим ўтказиш йўли билан тўнтарув амалга оширишга уринишда айбламоқда. Агар тергов Нетаньяхуга айблов эълон қилиниши билан тугаса, унда унинг истеъфога кетиши масаласи кўтарилади.

Мавзуга оид

12:21 / 05.03.2025
Давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонунни қабул қилиш вақти келди — президент

11:44 / 05.03.2025
Бош вазирга 117 та вазирлик ва идорадаги «коррупцияга қарши ички назорат» тузилмалари раҳбарларини ишдан олиш топширилди

11:30 / 05.03.2025
Президент Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятидан мутлақо норозилигини айтди

10:41 / 05.03.2025