Туркманистон президенти пойга машинасини ҳайдаши билан лол қолдирди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов 22 ноябрда автомобиль спорти марказига ташриф буюриб, пойга машинасини бошқариб кўрди.
Таъкидланишича, Туркманистон ички ишлар вазирлиги янги пойга машиналари сотиб олган. Президент бу машиналарнинг қандай юришини шахсан ўзи синаб кўришга қарор қилган. У спорткарларни ташқи томондан кўздан кечириб чиқиб, сўнгра қўлига чарм қўлқоплар кийиб, улардан бирининг рулига ўтирган.
Бердимухамедов машинада махсус трекда бир нечта даврани босиб ўтиб, сўнгра конус атрофида дрифт бажарган.
Видеога Need For Speed: Underground 2 пойга ўйинидаги Terror Squad ft Fat Joe — Lean Back мусиқий треки қўйилган.
“Туркманистон бугун” ахборот агентлиги Бердимухамедов Alfa Romeo’ни синовдан ўтказганини маълум қилган. Бироқ роликда автомобиль рулида BMW логотипини кўриш мумкин.
Қайд қилиш жоизки, Туркманистон президенти бир неча маротаба автопойгаларда иштирок этиб, профессионал пойгачиларни доғда қолдира олган. Туркманистон ОАВ вақти-вақти билан президентнинг от миниб Ашхободдаги қурилиш ишларини кўздан кечираётгани, велосипедда баскетбол ўйнаши ва ички ишлар структуралари учун машғулотлар ўтказаётгани видеоларини намойиш қилиб келади.
Мавзуга оид

17:09 / 22.02.2025
Йўлларда дрифт қилиш, йўлакларни «шахмат» каби алмаштириш – «права»дан маҳрум бўлишга сабаб бўлади

15:06 / 06.02.2025
Литва компанияси санкцияларни четлаб ўтиб Россияга BMW етказиб берган

13:31 / 23.12.2024
BMW Россияга автомобил етказиш билан боғлиқ қонунбузарликларни тан олди

22:19 / 18.10.2024