ИШИД пойтахти ишғол этилди

Фото: AP
ИШИД гуруҳига мансуб террорчиларнинг сўнгги макони Раққа шаҳри бўлиб турганди. AP нашрининг Байрутдаги манбаси хабар беришича, эндиликда ИШИДнинг сўнгги пойтахти ҳам ишғол этилди.
Маҳаллий вақт билан соат 14:00да АҚШ-Сурия ҳарбийларидан ташкил топган иттифоқчилар Раққа шаҳридаги террорчиларнинг бир нечта қароргоҳларига ҳужум уюштирган. Энг қонли тўқнашув марказий спорт стадионида юз берди. Генерал Талал Силлонинг айтишича, айни пайтда шаҳарда тўқнашувлар тўхтади. 22 нафар жангари жанг майдонида ҳалок бўлган, ўнлаб жангарилар жароҳатланган.
Силлонинг хабар қилишича, тез фурсатда террорчиларнинг пойтахти ҳукумат назоратига ўтгани ҳақида расмий баёнот берилади.
Мавзуга оид

21:40 / 11.03.2025
Сурия ҳукумати алавийлар исёнини бостирди

10:07 / 11.03.2025
Суриянинг янги ҳукумати курдлар билан келишув имзолади

17:50 / 10.03.2025
Сурияда алавийлар қирғини: аш-Шаръа айбдорларни жазолашга ваъда бермоқда

16:19 / 09.03.2025