Ўзбекистон Парламентлараро иттифоқ аъзолигига қабул қилинди

© Фото : Hadi
14 октябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Парламентлараро иттифоқи 137-ассамблеяси расман ўз фаолиятини бошлади. Бугун, 15 октябрь куни ташкилот бошқарув кенгаши иттифоқ таркибига янги аъзоларни қабул қилиш маросимини ўтказди.
«Айни пайтда биз расман учта аризани қабул қилганмиз, яъни Туркманистон ва Вануату томонидан Парламентлараро иттифоқига аъзолик таркибига кириш ҳақида, Ўзбекистон номидан эса аввалдан аъзолик таркибида бўлиб, ваколатларини қайта тиклаш борасидаги сўровлар мавжуд. Ижроия қўмита бу аризаларни кўриб чиқиб, маъқуллаган», дея Кенгаш раиси Сабер Чоудхурининг сўзларини келтирган Регнум.
Айни пайтда Парламентлараро иттифоққа 176та мамлакат аъзо бўлиб, бу галги ассамблея йиғилишида 2400дан ортиқ турли даражадаги парламентарийлар иштирок этмоқда. 18 октябрга қадар давом этиши режалаштирилган тадбир давомида кенгашнинг янги раиси ҳам сайланиши кутилмоқда.
Мавзуга оид

10:54 / 09.04.2025
Тошкентда бўлиб ўтаётган Парламентлараро иттифоқ тадбирида Замбия вакили вафот этди

21:42 / 08.04.2025
“Европа ва Осиёнинг ўртасидамиз” – Грузия парламентининг антиғарбона қарашларга эга раиси

20:20 / 08.04.2025
“Яккаланган давлат бўлмаслигимиз керак” – ЕХҲТ Парламент ассамблеяси президенти

20:28 / 07.04.2025