Дубайдаги кўргазмада учар такси ва "ақлли пиёдалар йўлаги" намойиш этилади

Фото: Gagadget
Дубайдаги Gitex кўргазмасида учар такси ва "ақлли пиёдалар йўлаги" намойиш этилади. Дубай йўл-транспорт бошқармасида шу ҳақида хабар берилди.
Smart Dubai махсус стендидан маҳаллий ҳукуматнинг ўнлаб янги лойиҳа ва ташаббуслари ўрин олади. Уларнинг орасида - Дубайда эксплуатация қилиниши кутилаётган дунёдаги илк учувчисиз учар такси ҳам бор. У жорий йилнинг сентябрида синовдан ўтказилган.
Учар такси Германиянинг ўта енгил тоифали электрон вертолёт-мультикоптерларини ишлаб чиқарувчи Volocopter компанияси билан ҳамкорликда яратилган. Учар таксилар Дубай ҳукумати дастурининг бир қисмига айланади. Ҳукумат дастурига кўра, 2030 йилга бориб, шаҳардаги барча транспорт воситаларининг 25 фоизи автоном бошқарувга эга бўлиши керак.
Учувчисиз таксилар икки йўловчига мўлжаллаб лойиҳалаштирилган.
Парвознинг максимал вақти 30 дақиқани ташкил қилади, ўртача тезлик - 50 км/с, макисмал тезлик эса - 100 км/с. Аккумуляторни ҳар 40 дақиқада қувватлантириб туриш керак бўлади.
"Кўргазмада таксининг шаҳар транспорт тизими - метро, трамвай, автобус, такси ва сув транспорти билан қандай интеграциялашиши, шунингдек мазкур сервиснинг қандай қилиб махсус мобил илова ёрдамида тақдим этилишига алоҳида эътибор қаратилади", - дея маълум қилинди бошқармада.
Бундан ташқари, кўргазмада "ақлли пиёдалар йўлаги" тақдим этилади. Бундай йўлакда светофорнинг операцион тизими ердаги оптик тизимга уланган, сигнал чироқлар фаолияти билан синхронлашган датчиклар орқали ишга туширилади.
Датчиклар пиёдалар ҳаракатини ҳисоблаб, светофор сигналининг қолган вақтини автоматик равишда тўғирлайди, бу эса пиёдаларнинг йўлдан ўтиш хавфсизлигини таъминлайди.
Gitex якшанба куни ўз ишини бошлади, кўргазма 12 октябрга қадар давом этади.
Мавзуга оид

21:38 / 16.06.2025
Дубайда апрел ойидаги жанжал оқибатида икки ўзбекистонлик вафот этгани маълум бўлди

08:39 / 15.06.2025
Эрондаги чекловлар сабабли Дубай ва Шарм аш-Шайхга авиарейслар жадвали ўзгартирилди

17:05 / 14.06.2025
Дубайдаги 77 қаватли бинода ёнғин: қарийб 4 минг киши эвакуация қилинди

00:19 / 28.04.2025