Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўх ва Шоҳимардонга ўтишда чегарадаги вазият қандай ечим топди?
Бугун, 6 октябрь куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисига бағишланди. Анжуманда иштирок этган Kun.uz мухбири Қирғизистон билан чегара муносабатларида Сўх ва Шоҳимардон масаласи қандай ечим топганига қизиқди.
Мазкур саволга Олий Мажлис Сенати фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Зайниддин Низомхўжаев жавоб берди:
«Давлатимиз раҳбари 5-6 сентябрь кунлари Қирғизистонга қилган ташрифи чоғида ўзаро ҳамкорлик ва чегара масалалари бўйича шартномалар имзоланди. Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида эса бу ҳужжат ратификация қилинди. Эндиликда икки давлат ўртасидаги келишувларга биноан чегарадан ўтиш тартиби, режими 80 фоизга соддалаштирилди. У томондан ҳам, бу томондан ҳам аҳолининг кириб-чиқиши учун бир қанча қулайликлар яратилди. Бу ўз навбатида қўшничилик алоқаларини яхшилашга ва чегарада пайдо бўлувчи муаммолар олдини олишга ҳисса қўшади».
Зайниддин Низомхўжаевнинг таъкидлашича, икки мамлакат ўртасида имзоланган ҳужжатлар натижасида Сўх тумани ва Шоҳимардонга ўтишда чегарада пайдо бўлувчи муаммоли вазиятлар ўз жойида ечимини топади. Бу эса ортиқча тўсқинликлар вужудга келишини олдини олади.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2-мавсуми бошланди
Ўзбекистон | 01:06
-
«Руслар қандайдир тарихчи билан келди». НАТО бош котиби Истанбулдаги Россия делегацияси таркибини танқид қилди
Жаҳон | 00:58
-
Трампнинг «катта чиқиши»: ҳаммаси ўзгариши мумкин
Жаҳон | 23:54 / 14.07.2025
-
Австарлияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди
Жаҳон | 23:51 / 14.07.2025
Мавзуга оид

16:36 / 17.06.2025
Шоҳимардон ва Сўхга боришдаги постлар 24 соатлик иш тартибига ўтмоқда

12:13 / 06.05.2025
Сўх ва Шоҳимардонга автомобилда ўтиб-қайтишда муаммо юзага келди

16:11 / 12.01.2025
Водий Швейцарияси – Шоҳимардонга саёҳат | “Манзил”

17:14 / 09.01.2025