Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Магистрал тармоқлар нимстанциялари модернизация қилинади

Фото: Energybase.ru
Президентнинг 16.09.2017 йилдаги ПҚ-3284-сон “Жаҳон банки иштирокида “Магистрал тармоқлар нимстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳасининг ТИАга кўра, унинг умумий қиймати 292,15 млн АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳа 2017-2022 йиллар даврига мўлжалланган.
Қуйидагилар лойиҳани молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
• 75,35 млн АҚШ доллари экв. – «Ўзбекэнерго» АЖнинг ўз маблағлари;
• 92 млн АҚШ доллари – Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг сўндириш муддати 25 йил, жумладан имтиёзли даври 5 йил бўлган заёми;
• 58 млн АҚШ доллари – Халқаро тараққиёт асосциациясининг сўндириш муддати 25 йил, жумладан имтиёзли даври 5 йил бўлган кредити;
• 66,8 млн АҚШ доллари экв. – Ўзбекистоннинг тақдим этиладиган имтиёзлар кўринишидаги ҳиссаси.
Қарорга биноан «Ўзбекэнерго» АЖ – лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилиши, шунингдек жалб қилинаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган. Заём ва кредитни сўндириш, фоизлар, воситачилик ҳақи тўлаш билан боғлиқ харажатлар ва улар бўйича бошқа харажатлар компаниянинг ўз маблағлари ҳисобига тўланади.
Лойиҳа доирасида, шу жумладан «вақтинчалик олиб кириш» божхона режими расмийлаштирилган ҳолда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган товарлар, асбоб-ускуналар, материаллар ва махсус транспорт 1.01.2023 йилгача божхона тўловларидан озод этилди (бундан божхона йиғимлари мустасно).
Ҳужжат 25.09.2017 йилда кучга кирди.
Тавсия этамиз
«Аэрофлот»га ҳужум. Бир кундан кейин нималар маълум?
Жаҳон | 21:16 / 29.07.2025
“Иш қилишга кучим йўқ”: қувватсизлик оддий чарчоқми ёки жиддий сигнал?
Соғлом ҳаёт | 16:45 / 29.07.2025
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой АҚШ таҳдидига қарамай, Россия нефтини сотиб олишдан воз кечмади
Жаҳон | 23:46 / 30.07.2025
-
Туркияда мигрантларнинг ноқонуний бандлигига қарши чоралар кучайтирилди
Жаҳон | 23:20 / 30.07.2025
-
Уй қурувчиларининг “қора” рўйхати, рус овчиларининг ўлжаси ва иссиқхоналарга қўллов – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:52 / 30.07.2025
-
Нозимахон Давлетова Президент Администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти бўлди
Ўзбекистон | 22:27 / 30.07.2025
Мавзуга оид

11:04 / 28.07.2025
Президент фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижроси назорати кучайтирилади

13:55 / 24.07.2025
2026 йилдан транспорт мажбурий суғуртаси бўйича суғурта суммаси чегараси икки баравар ошади

07:28 / 23.07.2025
Зўравонликнинг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар қабул қилинди

15:35 / 17.07.2025