Нурсултон Назарбоев: Қозоғистон Сурияга ўз тинчликпарвар кучларини юбориши мумкин

Фото: РИА "Новости"
Қозоғистон Сурияга ўз тинчликпарвар кучларини, БМТда тегишли қарор қабул қилинадиган бўлса, юбориши мумкин. Бу ҳақда республика президенти Нурсултон Назарбоев маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
«Агарда, БМТ бундай тинчликпарвар кучларни Сурияга юбориш ҳақида қарор қабул қиладиган бўлса, биз БМТ аъзоси сифатида, иштирок этиш учун ўз ҳарбийларимизни жўнатишимиз мумкин», - деган Назарбоев.
Аввалроқ Остонада Сурия бўйича музокараларнинг 6-босқичи бошлангани хабар берилганди.
Мавзуга оид

20:45 / 19.03.2025
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок БМТ Бош Ассамблеяси раиси бўлади

09:42 / 18.03.2025
Европа Иттифоқи ва ҳамкорлар Сурия ва унинг қўшниларига 5,8 млрд евро ажратади

16:41 / 17.03.2025
The Times: Британия Украинага тинчликпарвар кучларини «қанча керак бўлса, шунча муддатга» жойлаштиришга тайёр

19:47 / 16.03.2025