Рамзон Қодиров «Ахмат»нинг 3 футболчисига «Мерседес» совға қилди

Фото: Наш футбол
Чеченистон Республикаси раҳбари ва «Ахмат»клубининг фахрий президенти Рамзон Қодиров ҳимоячи Ризван Уциев, шунингдек ҳужумчилар Магомед Митришев ва Заур Садаевга «Мерседес» русумидаги автомобил совға қилган.
«Наш футбол» телеканали берган хабарга кўра, 10 сентбярь «Ахмат» етакчиларидан бири Магомед Митришевнинг туғилган куни бўлган.
Шу муносабат билан клуб фахрий президенти Митришевни «Мерседес» билан мукофотлаган. Худди шундай совринга эга чиққан Заур Садаевга сўнгги ўйинлардаги фаоллиги учун, сардор Ризван Уциевга жамоага содиқлиги учун автомобил совға қилинган.
Мавзуга оид

11:00 / 16.09.2024
«Ахмат» раҳбари - Украинага: чеченистонлик асирларни ўзингизда қолдиришингиз мумкин

22:15 / 28.08.2024
Рамзан Қодировнинг қизлари 2017 йилда Францияга бошқа фамилия остида учгани маълум бўлди

18:37 / 20.08.2024
Россия Мудофаа вазирлиги Курск учун жанглар бир неча ой давом этишига тайёр туришга чақирди

20:36 / 17.08.2024