Кремль «Путиннинг янги арзандаси» ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Фото: РИА "Новости"
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Bloomberg агентлигининг РФ Иқтисодий ривожланиш вазирлиги раҳбари Максим Орешкин мамлакат раҳбари Владимир Путиннинг «арзандаси» экани ҳақидаги хабарига изоҳ берди.
«Мен, афтидан, вазиятни Bloomberg каби кўриш имконияти ва у ҳақда барча маълумотга эга эмасман, шунинг учун бундай таҳлилга баҳо бера олмайман. Хуллас, мен бундай гап-сўзлар қаердан келиб чиқаётганини тушунмаяпман», - деди Песков.
Аввалроқ Bloomberg агентлиги «Путиннинг янги арзандаси» ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид

23:23 / 13.03.2025
Трамп Путиннинг ўт очишни тўхтатиш борасидаги баёнотини «умидбахш, лекин тўлиқ эмас» деб атади

23:00 / 13.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди

21:18 / 13.03.2025
Путин: Россия Украинада ўт очишни тўхтатишга баъзи шартларда тайёр

20:02 / 13.03.2025