Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда Weibo ва Baidu сервисларига қарши тергов иши очилди

Фото: Reuters
Хитой Киберхавфсизлик маъмурияти (CAC, интернетнинг хитой сегментини назорат қилувчи давлат органи) мамлакатнинг энг йирик онлайн-платформаларига қарши тергов ишини йўлга қўйди. Унга кўра, бу платформаларда "зўравонлик, терроризм, миш-мишлар, порнография ва миллий хавфсизликка соя солувчи бошқа таҳдидлар" аниқланган.
Мамлакатнинг уч йирик интернет сервисида текширувлар олиб борилади: Tencent компаниясининг WeChat мессенжери, Weibo микроблоглар сервиси (Twitter'нинг хитойча муқобили) ва Baidu Tieba форуми. Киберхавфсизлик маъмурияти сайтида шунга оид хабар берилди.
Ҳукумат бу уч платформани интернетдаги хавфсизлик тўғрисидаги ва қатор бошқа қонун ҳамда қарорларни бузишда гумон қилмоқда. Хабарда текширувлар ўтказиладиган сана ҳақида маълумот берилмаган. CAC фойдаланувчиларни интернетдаги ғайриқонуний контентлар ҳақида ҳукуматга "фаол хабар бериш"га чақирди.
Tencent, Baidu ва Weibo бу маълумотни тезда изоҳлай олишмади, дея таъкидланади Bloomberg ва Reuters'да. Манбага кўра, ҳукумат Хитой компартиясининг XIX съезди (йилнинг иккинчи ярмида) олдидан интернет-медиага босимни кучайтирмоқда.
Reuters агентлигига кўра, июль ойида CAC бу уч онлайн-платформа вакиллари билан учрашув ўтказган. Ҳукумат улардан ўз платформаларидаги номақбул контентлар (партия функционерлари ҳақидаги миш-мишлар, Хитой ҳарбий тарихининг "бузиб кўрсатилиши" ва б.)ни "тозалаш ва тузатиш киритиш"ни талаб қилган.
Агентликка кўра, WeChat'нинг фаол фойдаланувчилари сони - ойига 940 миллион кишини ташкил қилади, Weibo'да эса - 350 миллион киши.
Bloomberg маълумотларига кўра, CAC баёнотидан кейин Tencent компанияси акцияларининг нархи 4 фоизга пасайган.
Июль ойи ўрталарида Пекин мамлакат ҳудудида WhatsApp мессенжерини блоклай бошлаганди. Бу Винни-Пух билан боғлиқ кампания доирасида рўй берган: хитойлик интернет фойдаланувчилари мамлакат етакчисини унга ўхшатишган.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Челси» финалда даҳшатли «ПСЖ»ни йирик ҳисобда енгди
Спорт | 02:13
-
Янник Синнер Алкарасни мағлуб этди ва биринчи марта Уимблдон ғолибига айланди
Спорт | 00:44
-
Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқхонадан қочиб кетди
Жаҳон | 23:47 / 13.07.2025
-
Нигерия собиқ президенти Муҳаммад Бухорий вафот этди
Жаҳон | 23:01 / 13.07.2025
Мавзуга оид

10:19 / 12.07.2025
Хитой Ўзбекистонда сув ресурсини тежаш лойиҳаларига жалб этилади

21:44 / 11.07.2025
Хитойда робот ит 100 метр масофани 13 сонияда югуриб ўтди

20:34 / 11.07.2025
Хитойлик олимлар разведка ва қутқарув операциялари учун кибер-ари яратди

14:24 / 11.07.2025