Фан-техника | 09:06 / 28.07.2017
8846
1 дақиқада ўқилади

Adobe Flash тарихга айланади

Adobe компанияси стационар шахсий компьютерлар ва ноутбуклардаги Flash-плеерларни қўллаб-қувватлаш 2020 йилдан барҳам топишини эълон қилди. Ишлаб чиқарувчиларга кўра, бу муддат ташкилотлар ва сайтларнинг бошқа дастур ёхуд платформага ўтишлари учун етарлидир. 

Айни вақтда Chrome ва Firefox браузерларидаги flash-контентни қўллаб-қувватлаш тўлиқ тўхтатилган. Бунинг натижасида Flash роликли сайтларга кириш 2014 йилги 80 фоизлик натижадан жорий 17 фоизлик кўрсаткичга тушиб кетган. Яна 3 йилдан сўнг, бу рақам 0 га тенг бўлади.
 
Firefox браузерининг флеш-контентдан воз кечишига сабаб шундаки, ундан фойдаланувчи сайтларнинг ғаразгўйлар томонидан бузилиш эҳтимоли юқори бўлади. Google айни вақтда ўзининг HTML5 технологияси устида ишламоқда. У мутахассисларнинг сўзларига кўра, бирмунча тезроқ ишга тушади ва мобил қурилманинг аккумуляторига таъсир кўрсатмайди. 

Мавзуга оид