Google фирмасига қарши чиққанлар 1 млрд долларни бой беришди

Бу йил Alphabet корпорациясига қарши пул тикиш фойда бермади. S3 Partners маълумотларига кўра, компания акциялари бўйича қисқа позицияларни очган трейдерлар йил бошидан бери 1,1 млрд долларни йўқотишган. Шу вақт давомида компания қимматли қоғозлари 23 фоизга қимматлашган. Шунга қарамай, биржалардаги қисқа муддатли савдогарлар таслим бўлишни хоҳламаяпти.
Ўтган ҳафтада — Alphabet компаниясининг иккинчи чорак учун ҳисоботини тайёрлаш давомида унинг қисқа позициялари ҳажми 100 млн долларга ошди. Шу билан Alphabet’га қарши ставкалар йил бошидан бери 39 фоизга ошиб, 1,5 млрд долларга етди.
Бугунги савдолардан сўнг, Alphabet ҳисоботини оммага ошкор қилади.
Мавзуга оид

11:58 / 11.03.2025
Tesla акциялари қиймати бир кунда 15 фоизга тушиб кетди

00:09 / 20.02.2025
Google Италияга солиқ терговини ҳал этиш учун 340 млн доллар тўлайди

10:29 / 06.02.2025
Адлия вазирлиги “Зиё улаш” китоб улашиш акциясини кенгайтирмоқда

17:34 / 29.01.2025