«Бавария» Хамесни ўз футболчиси сифатида таништирди

«Бавария»нинг янги футболчиси, колумбиялик ярим ҳимоячи Хамес Родригес янги клубида 11-рақам остида ўйнайди. Ушбу футболчи мюнхенликлар жамоасида муваффақият билан тиббий кўрикдан ўтган ва Германиянинг амалдаги чемпионларининг янги футболчиси сифатида таништирилган.
«Бавария»нинг твиттерида Родригес клуб футболкасини тутиб турган сурат жойланган, унда кўринишича футболчи жамоада 11-рақамли футболкани тутиб турибди.
11 июль куни «Бавария» ва «Реал» ушбу 26 ёшли футболчи ижараси бўйича келишувга эришгани маълум бўлганди. Мюнхен жамоаси икки йил учун 10 млн евро тўлайди.
Бунгача «Бавария»да 11-рақам Дуглас Костаники эди, у айни вақтда «Ювентус»га ижарага берилган.
Мавзуга оид

03:05 / 06.03.2025
«ПСЖ» «Ливерпул»га аламли тарзда ютқазди, «Барса» 10 киши бўлиб ғалаба қозонди

14:17 / 30.01.2025
ЕЧЛда гуруҳ босқичи якунлари: «Сити»ни ўтиш ўйинларида «Реал» ёки «Бавария» кутади

11:09 / 23.01.2025
«Сити» суперкамбэк қурбони, «Реал» 5 та гол урди, «Бавария»да йирик мағлубият. Кун ўйинлари

10:10 / 11.12.2024