«Ўзагроэкспортбанк»ка лицензия берилди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори билан «Ўзагроэкспортбанк» акциядорлик тижорат банкига банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.
Янги банкнинг устав капитали 10 млн евро эквивалентида шакллантирилди. Банкинг асосий акциядорлари – Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (75%), «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси (10%), «Ўзагросуғурта» АЖ (5%), «Кафолат СК» АЖ (5%) ва «Ўзбекинвестхолдинг» ХК (5%) дир.
«Ўзагроэкспортбанк» АTB ўзининг устувор йўналишини мамлакатимизнинг агросаноат соҳасини, биринчи навбатда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришни ривожлантириш, унинг зарур инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ва экспорт салоҳиятини ошириш, мижозларга агросаноат, биринчи навбатда мева-сабзавот маҳсулотларини хорижий банклар, молиявий институтлар, дипломатик ва савдо ваколатхонлари билан ҳамкорликда халқаро бозорларга олиб чиқиш борасида стратегик дастурлар ишлаб чиқишга қаратади.
Мавзуга оид

20:07 / 13.02.2025
Электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартиби белгиланди

13:49 / 05.01.2025
Лицензия олмасдан одамларни Умрага юборган фирмаларга чора кўрилди

21:30 / 30.12.2024
Telegram Малайзияда лицензия олиш учун ариза берди

11:11 / 25.12.2024