Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
GM-Uzbekistan «Matiz» ва «Gentra» ишлаб чиқаришни тугатишни режалаштирмоқда
GM-Uzbekistan тасарруфидаги Асака автомобиль заводига уюштирилган пресс-тур давомида корхона бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов журналистлар ва блогерларнинг заводда ишлаб чиқариладиган янги автомобиллар ва ишлаб чиқарилиши тугатилаётган автомобиллар борасидаги саволларига жавоб берар экан, «Матиз» автомобили яқин орада ишлаб чиқаришдан олиб ташланишини маълум қилди.
«Халқимиз тобора сифатли, замонавий автомобиллар харид қилиши тенденцияси кузатилмоқда. «Спарк» русуми ҳам ўзи айнан «Матиз» автомобилини алмаштириш учун жорий этилганди. Яқин 1–2 йилда «Матиз»ни ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечмоқчимиз. Чунки, «Матиз» GM’нинг замонавийлик карбюраторли автомобил бўлгани сабабли (таҳр.) шунингдек, хавфсизлик сиёсатига ҳам мос келмайди. Чунки яқиндан бошлаб Ўзбекистоннинг ички бозорида ишлаб чиқарилаётган барча автомобиллар ҳам хавфсизлик ёстиқчаси билан таъминлаш назарда тутилмоқда», деди у.
GM-Uzbekistan бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов
Рустам Ражабов яқин келажакда «Lacetti» (Gentra) автомобилини ҳам ишлаб чиқаришни якунлаш мўлжалланаётганини малум қилди.
«Lacetti» (Gentra) ҳам эскирган модель ҳисобланади. Унинг ўрнига шу классга оид мутлақо янги автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз. Ҳозирча тижорат сири бўлганлиги учун, янги моделнинг номи ва унга оид тафсилотларни сизлар билан ўртоқлаша олмайман», — деди Ражабов журналистлар ва блогерлар билан ўтказилган презентация ва матбуот анжуманида.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Азиз Мағрупов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон | 19:15
-
Австралияда 19 та давлат иштирокида йирик ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди
Жаҳон | 19:14
-
Жанубий кореялик балиқчилар 1,9 млн долларлик тунецларни денгизга қўйиб юборди
Жаҳон | 19:12
-
Путин Трампга Россия яқин орада Украинадаги ҳужумларини кучайтиришини айтди – ОАВ
Жаҳон | 19:03
Мавзуга оид

13:10 / 26.06.2025
Шимолий вокзал олдидаги ерости туннелида Gentra ёниб кетди

12:31 / 29.05.2025
Қамчиқда ичида беш киши бўлган Gentra хандаққа тушиб кетди

10:12 / 27.05.2025
Қамчиқда юк машинаси ва Gentra хандаққа тушиб кетди

11:18 / 22.04.2025