Цукерберг Ҳарвардни ташлаб кетганидан 12 йил ўтиб у ерда нутқ сўзлайди

Фото: AP
Марк Цукерберг 12 йил аввал Facebook'га кўпроқ вақт ажратиш мақсадида ташлаб кетган Ҳарвард университетида чиқиш қилади. Daily Sabah шу ҳақида хабар берди.
33 ёшли Цукерберг 10 йил аввал Ҳарвардда чиқиш қилган бошқа машҳур ишбилармон Билл Гейтс изидан бормоқда - Гейтс ҳам қачонлардир шу университетдаги ўқишини охирига етказмай, ташлаб кетган. 2005 йилда Стэнфордда қачонлардир Орегонадаги Рид-коллежини ташлаб кетган Стив Жобс нутқ сўзлаган.
Цукерберг 2004 йилда Ҳарвард ётоқхонасида Facebook фаолиятига старт берган. Шу билан бирга у ўзининг турмуш ўртоғи Присцилла Чанни ҳам ўша ерда учратган.
Марк Цукербергнинг Ҳарварддаги нутқи унинг Facebook саҳифасида трансляция қилинади. Сешанба куни Марк ва Присцилла Цукербергнинг Ҳарварддаги ётоқхонасидан видеоролик тайёрлашди.
Мавзуга оид

22:38 / 30.01.2025
Meta компанияси Трампга 25 млн доллар тўлашга рози бўлди

22:15 / 15.01.2025
Meta компанияси 3,6 мингга яқин ходимини ишдан бўшатади

12:02 / 09.01.2025
«Хавф бўлмай турганда эркинликни қўллаб-қувватлайман, дейиш осон» — Дуров Цукербергнинг баёноти ҳақида

22:30 / 07.01.2025