А Серия. "Рома" сафарда 5та уриб, "Наполи"дан 4 очко илгарилаб кетди

Италия чемпионатининг 37-турида "Кьево" ўз уйида "Рома"ни қабул қилди. Голларга бой бўлган учрашув 3:5 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.
Мезбонлар таркибида Кастро 1та гол урган бўлса, Инглезе дубль қайд этди. Римликлар таркибида Эль-Шаарави ва Салаҳ дублга эришган бўлса, Жеко ўз ҳисобига 1та гол ёзиб қўйди.
Ушбу турдан сўнг "Рома" 84 очко билан 2-ўринда бормоқда. Римликлар 3-ўринда бораётган "Наполи"дан 1та ўйин кўп ўйнаган ҳолда 4 очко кўп жамлаган. "Кьево" эса 43 очко билан 13-поғонани банд қилган.
Кьево – Рома 3:5 (2:2, 1:3)
Голлар: 1:0 – 15 Кастро, 1:1 – 28 Эль-Шаарави, 2:1 – 37 Инглезе, 2:2 – 42 Салаҳ, 2:3 – 58 Эль-Шаарави, 2:4 – 76 Салаҳ, 2:5 – 83 Жеко, 3:5 – 86 Инглезе.
Кьево – Соррентино, Гамберини (Фрей, 57), Гобби, Каччаторе, Цесар, Депаоли, Радованович, Кастро (Пеллиссье, 46), Бастьен, Бирса, Инглезе (Вигнато, 87).
Рома – Шченсны, Манолас, Эмерсон, Рюдигер, Фасио, Стротман, де Росси, Салах (Перотти, 82), Паредес, Эль-Шаарави (Наингголан, 71), Жеко (Тотти, 86).
Огоҳлантиришлар: Кастро (15), Радованович (47).
Мавзуга оид

13:53 / 10.03.2025
«Реал» «Барса»га етиб олди, «Рома»да ғалабали серия. Кун ўйинлари

05:16 / 07.03.2025
Европа Лигаси. Шомуродовнинг голи «Рома»га ғалаба келтирди ва бошқа натижалар

13:10 / 03.03.2025
«Барселона»дан яна голлар ёмғири, «МЮ»да яна мағлубият. Кун ўйинлари

20:35 / 01.03.2025