Энг янги тарих: Ички ишлар вазири журналистлар билан учрашди

Фото: Халқаро пресс клуб
Жорий йил 2 май куни Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан белгиланган Ҳаракатлар Стратегиясида 2017-2021 йилларга мўлжалланган муҳим ислоҳотлар ва ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича вазифалар ижросини таъминлашга доир масалалар баҳс-мунозаралар марказида бўлди.
Сессияда Ўзбекистон Ички ишлар вазири генерал-майор Абдусалом Азизов, ИИВ ЙҲХББ бошлиғи, полковник Холматжон Сайдалиев, ИИВ Тошкент шаҳар ҲООББ бошлиғи, подполковник Дилшод Акрамов ва вазирликнинг қатор бошқарма ҳамда бўлимлари раҳбарлари иштирок этдилар. Бундан ташқари, Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, қатор нодавлат-нотижорат ташкилотлар ҳамда маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, хусусан, ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жиноятчиликнинг олдини олиш, терроризм, ижтимоий соҳадаги ички ишлар органлари вазифасига кирувчи ишлар юзасидан маълумотлар берилди.

Сессияда маҳаллий ва халқаро ОАВ ходимлари ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди.
Мавзуга оид

18:31 / 11.03.2025
Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди

22:17 / 05.03.2025
Путинга полиция ходимлари оммавий равишда хизматдан бўшатилаётгани тўғрисида маълумот берилди

12:10 / 05.03.2025
Бош прокуратура ва ИИВ бир-бирини тийиб туриши кераклиги айтилди

23:04 / 04.03.2025