АҚШнинг Портленд шаҳрида тартибсизликлар юз берди

Фото: AP
АҚШнинг Портленд шаҳрида (Орегон штати) 1 май намойишлари вақтида тартибсизликлар юз берди. Қоидабузарлар полиция машинасига ўт қўйишган, полициячиларга тошлар, тутун шашкалари ва "Молотов коктейллари" улоқтиришган, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.
Ҳуқуқ-тартибот идораларида кўплаб вайронагарчилик ҳолатлари юз бергани маълум қилинган. Полиция орасида жароҳатланганлар борлиги борасида аниқлик киритилмаган.
Бир неча безорилар қўлга олинган. ОАВ маълумотларига кўра, камида 9 киши ҳибсга олинган.
Намойишларда бир қатор сиёсий кучлар вакиллари иштирок этишган. Намойишчилар АҚШ миграция сиёсатига қарши чиқишган ҳамда ишчилар шароитларининг яхшиланишини талаб қилишган.
Мавзуга оид

00:40 / 03.02.2025
Гуржистонда намойишга чиққан ўнлаб мухолифат вакиллари ҳибсга олинди

22:42 / 13.01.2025
Брюсселда пенсия ислоҳотига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди

20:37 / 11.01.2025
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди

21:21 / 30.11.2024