Россиянинг Туркиядаги элчисига суиқасд сурати йил сурати деб топилди

World Press Photo (WРР) халқаро танловининг ҳакамлар ҳайъати фотомукофотнинг 60-совриндорлари номини эълон қилишди. Бош мукофот Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг қотили Мавлут Олтинтошни суратга олишга муваффақ бўлган Associated Press фотомухбири Бурхон Ўзбилижига насиб этди.
Ўзбилижининг бу сурати «Туркиядаги суиқасд» деб номланган. Ушбу сурат, шунингдек, «энг яхши янгиликлар фотоси» номинациясида ҳам ғолиб бўлган.
Сурат 2016 йилнинг 19 декабрида замонавий санъат марказида, «Россия сайёҳлар кўз ўнгида» кўргазмасининг очилишида олинган. Ўшанда собиқ полициячи Мавлут Мерт Олтинтош 62 ёшли дипломатга қарата ўқ узганди.
Декабрь ойида сурат муаллифи деярли тасодифан кўргазмага киргани ҳақида сўзлаб берганди. У Россия-Туркия муносабатларига оид материалларда янги суратлар керак бўлиб қолишини ўйлаб, йўл-йўлакай кўргазмага кирган. Кўз ўнгида бир инсоннинг ҳаётига нуқта қўйилиши уни ҳам шокка туширган, бироқ у профессионал бурчи туфайли суратга олишдан тўхтамаган.
«Бу жуда хавфли эди, қотил ўқ узиб бўлиши билан суратга олинган. Мендан совуқ тер чиқиб кетди. Аммо, шу билан бирга, бу тарихий лаҳзалар эканини, уни суратга жойлаш муҳимлигини тушуниб турардим», — деб ҳикоя қилган танлов ғолиби.
Унинг айтишича, 30 йилга яқин вақтдан бери сураткашлик билан шуғулланар экан, журналистикани янада юқори савияга кўтариш учун муҳим ишни бажараётганига шубҳа қилмаган.
Умуман, танловда 125 мамлакатдаги 5 мингга яқин профессионал фотосуратчилар олган 80 мингдан ортиқ сурат қатнашган.
Тавсия этамиз
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда
Жаҳон | 21:48 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?
Ўзбекистон | 20:15 / 14.03.2025
Тошкентда попкорн сотувчиларини “паноҳига олган” профилактика инспектори пора олганликда айбланди
Жамият | 19:19 / 14.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
IPI "Озодлик радиоси" ва АҚШнинг бошқа оммавий ахборот воситаларини ҳимоя қилиб чиқди
Жаҳон | 08:21
-
Тошкентда Lexus йўл четида турган машина ва фуқарони уриб юборди
Жамият | 08:10
-
Қамоққа олинганлар тергов ҳибсхонасига жойлаштирилишидан олдин тиббий кўрикдан ўтказилади
Ўзбекистон | 07:31
-
АҚШ Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олиши мумкин — ОАВ
Жаҳон | 00:43
Мавзуга оид

15:21 / 17.03.2025
Россия Украинага ғарб тинчликпарвар кучлари келишига яна қарши чиқди

21:59 / 15.03.2025
Зеленский Курск областида жанглар давом этаётганини айтди

18:18 / 15.03.2025
Уиткофф Путин билан учрашиш учун 8 соат кутгани айтилди

14:34 / 15.03.2025