Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда Италиядан келтирилган наслдор қуёнлар парваришланмоқда

Иллюстратив фото
Навоий вилоятида қуёнчиликни ривожлантириш, наслчилик ишларини такомиллаштириш ва ушбу йўналишда ихтисослашган кўп тармоқли агрофирмалар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Кармана туманидаги “Қўрғон дала” агрофирмасида Италиядан келтирилган наслли оқ великан зотли қуёнлар парваришланмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
– Ўтган йили май ойида ташкил этилган хўжалигимизга дастлаб 104 зотдор қуён келтирилган эди, – дейди агрофирма раҳбари Алишер Қобилов. – Шу қисқа вақтда улар сони 2 мингга етди. Ҳар бир қуён камида 15 килограммгача тош босади.
Изланувчан фермер наслли қуёнларни парваришлаш сирини қисқа фурсатда ўзлаштирди. Хона ҳарорати мўътадиллигини таъминлаб, вақти-вақти билан ҳавосини алмаштирди. Кичик лаборатория ташкил этиб, қуёнларни сунъий урчитишни йўлга қўйди. Агрофирма раҳбарининг таъкидлашича, қуёнлар 28 кунда 15 тагача болалайди.
Қуёнлар олинадиган маҳсулотга қараб икки гуруҳга ажратилади – гўшт учун, териси учун. Гўштининг биологик қиймати, юмшоқлиги, ёғ ва холестерин моддаси камлиги ҳисобга олиниб, тиббиётда аллергия, гипертония, ошқозон-ичак, меъда, ўт-пуфак, жигар касалликларини даволашда фойдаланилади. Қуён момиғидан тайёрланган ашёлар даволовчи хусусиятга эга бўлиб, неврология, радикулит билан оғриган беморларга тавсия этилади. Қуён момиғи иссиқни сақлаш хусусиятига кўра қўй жунидан 10 баробар афзалдир.
“Микрокредитбанк”нинг вилоят филиалидан олинган 250 миллион сўм имтиёзли кредит ҳисобидан иш бошлаган тадбиркор эндиликда қуёнлар сонини 50 мингтага етказиб, хориждан қуён гўштини қадоқлаш технологияси келтиришни мўлжалламоқда, терисини экспорт қилишни режалаштираётир.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Иқтисодни халқ саломатлигидан устун қўйишмасин” – заҳарланаётган навоийликлар ҳақида суҳбат
Жамият | 16:21
-
Ҳафта давомида ҳарорат ўзгаришсиз қолиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:15
-
Тошкент аэропорти қаршисидаги кўприк реконструкциясининг қиймати маълум бўлди
Ўзбекистон | 16:13
-
Наманганда икки ўсмир каналда чўкиб кетди
Ўзбекистон | 15:15
Мавзуга оид

16:59 / 23.06.2025
“Ясалган” жиноят: Навоийда икки қиз ИИБ “резултати” учун қамоққа тиқилди

22:18 / 14.05.2025
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти

13:30 / 07.05.2025
Ўзбекистонда илк бор ёмғирни сунъий ёғдириш технологияси синаб кўрилмоқда

18:28 / 01.05.2025