Техасда заҳарли газдан болалар ҳалок бўлди

Фото: Getty Images
АҚШнинг Техас штатида заҳарли газдан 4 бола ҳалок бўлди ва яна 6 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда NBC телеканали.
Телеканал маълумотларига кўра, воқеа 2 январда Амарилло шаҳридаги турар жой биносида содир бўлган. Номаълум кимса зараркунандаларга қарши кимёвий моддалар сақланадиган ертўла хонасини тозаламоқчи бўлганда пестициднинг сув билан кимёвий реакцияси юз бериб, ўта заҳарли фосфин гази ажраб чиққан. Бу газнинг узоқ вақт ичга нафас билан ютилиши ўлимга олиб келади.
Телеканалнинг маълум қилишича, бир бола воқеа жойида, қолган 3 нафари шифохонада ҳалок бўлган. Уларнинг барчаси шу уйда яшаганлар.
Мавзуга оид

14:54 / 18.01.2025
Техасда каламушлар полиция омборидаги гиёҳванд моддаларни еб қўйди

20:17 / 29.10.2024
“Одамлар қийналишяпти” – бойсунликлар ҳукуматдан амалий ёрдам кутмоқда

14:22 / 26.10.2024
Хитойлик олимлар сув ва ҳаводан химикатлар тайёрлашни ўрганди

21:09 / 19.09.2024