Ўзбекистонликлар давлат органларидаги коррупция ҳақида гапириб беришлари мумкин

Фото: interfax
Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси барча ўзбекистонликларга давлат органларидаги коррупция билан тўқнаш келганликлари юзасидан ўз тажрибалари билан ўртоқлашишни таклиф қилди.
Барча истовчилар 20-30 декабрь кунлари 7 саволдан иборат сўровда иштирок этиши ва давлат органлари ҳамда алоҳида амалдорлар билан мулоқот давомида вужудга келган муаммолар ҳақида гапириб бериши мумкин.
Бундан кўзланган мақсад – давлат статистикаси органларидаги коррупция даражасини тушуниш ва у билан кураш усулини топишдир.
Давлат статистика қўмитаси саволларга максимал даражада рост ва самимий жавоб қайтаришни сўраган. Шу билан бир қаторда, қатнашувчининг шахсий маълумотлари ошкор этилмайди.
Мавзуга оид

12:21 / 05.03.2025
Давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонунни қабул қилиш вақти келди — президент

11:44 / 05.03.2025
Бош вазирга 117 та вазирлик ва идорадаги «коррупцияга қарши ички назорат» тузилмалари раҳбарларини ишдан олиш топширилди

11:30 / 05.03.2025
Президент Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятидан мутлақо норозилигини айтди

10:41 / 05.03.2025