Хитой компанияси Қирғизистон авиакомпаниясининг улушини харид қилмоқчи

Хитойнинг China Southern Airlines компанияси «Эйр Киргизстан» давлат авиакомпаниясининг 49 фоиз акциясини харид қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, транспорт ва йўллар вазири Жамшитбек Калилов ҳукумат мажлисида маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Қирғизистонда 22та авиакомпания бор. Уларнинг 9таси оператор сертификатига эга, 5таси юк ташиш билан шуғулланади, қолгани йўловчиларга хизмат кўрсатади. Шу билан бирга, юк ташиш билан шуғуллануви 5та компания фаолият кўрсатмаяпти, деб ёзмоқда «24.kg» ахборот агентлиги.
«Уларнинг сертификат муддати якунланган, шу боис фаолияти тўхтатилган. Улар орасида «Эйр Киргизстан» давлат компанияси ҳам бор. China Southern Airlines авиакомпаниясидан расмий ушбу компаниянинг бир қисмини харид қилиш бўйича расмий мактуб бор», - деган Жамшитбек Калилов.
Мавзуга оид

18:01 / 12.03.2025
Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара очилади

17:24 / 12.03.2025
Ўзбекистон миллий жамоасининг Қирғизистон ва Эронга қарши ўйин учун таркиби эълон қилинди

20:37 / 10.03.2025
Европа Иттифоқи Тожикистонга чегара хавфсизлигини яхшилашга ёрдамлашади

16:57 / 10.03.2025