Америкалик актёр Кирк Дуглас 100 ёшга тўлди

© EPA/PAUL BUCK
Америкалик афсонавий актёр, Ҳолливуднинг олтин даври юлдузларидан бири Кирк Дуглас 9 декабрь куни ўзининг 100 ёшини нишонламоқда.
Актёрнинг ўзи Closer Weekly нашрига берган интервьюсида туғилган кунини Лос-Анжелесдаги (Калифорния штати) вилласида катта байрам тарзида нишонлашни мақсад қилганини айтган. “Ўғлим ва келиним 100 ёшли туғилган кунимни ўтказишни ташкиллаштиришади”, - деди Ҳолливуд ветерани 72 яшар ўғли Майкл Дуглас ва унинг 47 яшар рафиқаси Кэтрин Зета-Жонсни назарда тутар экан.
“Тадбирда оиланинг 200га яқин дўсти ва аъзолари келиши кўзда тутилган”, деди актёр.

Кирк Дуглас “Спартак” (1960), “Майнинг етти куни” (1964), “Оилавий қиймат” (2003) ва бошқа кўплаб фильмларда турли ролларни ижро этган.
Мавзуга оид

16:54 / 12.02.2025
Россия билан кино соҳасида ҳамкорлик қилинади

16:18 / 16.01.2025
Венгрияда Ўзбекистон кино ҳафталиги бўлиб ўтади

16:12 / 15.01.2025
Таниқли актёр Равшан Жўраев вафот этди

11:32 / 28.12.2024