Моуриньо ўйиндан кейин Контенинг қулоғига нима дегани маълум бўлди

Фото: ВВС
«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо «Челси»га қарши ўйиндан кейин рақиблар бош мураббийи Антонио Контега нима дегани маълум бўлди.
«Бундай нишонламаслик керак. 1:0 бўлса майли эди. 4:0 ҳисобида эса бу шунчаки бизни ерга уришдир», – дея унинг сўзларини келтирган Italian Football TV.
Бундан олдинроқ Антонио Конте ўйин якунидаги ҳаракатларига изоҳ бериб (у тўртинчи голни катта хурсандчилик билан нишонлаганди - таҳр.), мухлислардан футболчиларга олқиш олиб бериш ниятида бўлгани, бунга футболчилар муносиб бўлгани ҳақида айтиб ўтганди. У Моуриньо билан ўйиндан кейинги гапларни ошкор қилмасликни маъқул кўрган.
Мавзуга оид

12:13 / 16.11.2021
«Рома»даги асосий мақсад, Моуриньонинг бошқалардан фарқи, «Пахтакор»га ўтмагани, Бабаян, Купер, Абрамов ва Катанец даври таққоси – Шомуродов билан интервью

23:07 / 26.05.2021
Конте «Интер» билан шартномани бекор қилди

08:11 / 30.09.2020
Моуриньо-Лэмпард тортишуви. Мураббийлар вазиятга изоҳ беришди

23:01 / 25.03.2019