Amazon раҳбари SpaceX ракеталарининг рақобатчисини тақдим қилди

Amazon компанияси асосчиси ва раҳбари ҳамда Blue Origin раҳбари Жефф Безос янги оғир турдаги, ортга қайтарилувчи, кўп маротаба фойдаланиш мумкин бўлган ракета лойиҳасини тақдим қилди. New Glenn деб номланган ракета SpaceX компаниясининг Falcon сериясидаги ракеталари ва бошқа муқобил ракеталарга рақобат ташкил қилиши керак, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
"New Glenn тижорий сунъий йўлдошларни учириш ва экипажни фазога юбориш учун ишлаб чиқилган", деб айтди Безос.
Маълум қилинишича, Blue Origin ракетанинг иккита версиясини яратмоқда. Компания шунингдек Канаверал бурнида ракетани учириш майдончаси ва синов полигони қурилишини олиб бормоқда. Жон Кеннеди номидаги коинот марказида ракета ташувчиларни ишлаб чиқариш бўйича завод қурилади.
Мавзуга оид

17:53 / 07.03.2025
Starship ракетаси кетма-кет иккинчи марта синов пайтида портлади

21:59 / 24.02.2025
NASA ва SpaceX хавфли астероидларни кузатувчи телескопни учиради

16:20 / 02.02.2025
SpaceX ракетаси Starlink учун 22 та сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқди

18:21 / 30.01.2025