Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжоннинг SOCAR компанияси Ўзбекистон энергетика бозорига киради
Озарбойжоннинг SOCAR компанияси билан Устюртдаги конларда қидирув ўтказиб, нефт қазиб олиш бўйича келишувга эришилди. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовга кўра, маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим жорий ҳафта охирига қадар имзоланиши режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 21 июл куни нефт-газ соҳасида хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган ишлар ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Озарбойжоннинг SOCAR компанияси билан Устюртдаги конларда қидирув ўтказиб, нефт қазиб олиш бўйича келишувга эришилган. Биргаликда истиқболли майдонларда геология-қидирув ишларини олиб бориш режалаштирилган.
Шунингдек, бошқа хорижий давлатлар билан мураккаб конларни ўзлаштириш, соҳани рақамлаштириш, талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлаш каби муҳим йўналишларда ҳамкорлик қилиняпти.
Йиғилишда куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари ҳам кўриб чиқилди. Мутасаддилар бунинг учун етарли энергия ишлаб чиқариш, газ омборларида жамғариш ва мувозанатли етказиб бериш чоралари кўрилаётгани тўғрисида ахборот берди.
Хусусан, Талимаржон иссиқлик электр станциясида 1 минг 65 мегаваттли иккита буғ-газ қурилмаси, Сирдарёда 1 минг 573 мегаваттли иссиқлик электр станцияси барпо этилмоқда. Уларнинг жами қуввати йилига 20 миллиард киловатт-соат бўлади.
Шунингдек, бу йил Тошкент, Наманган, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жами 162 мегаваттли янги гидро электр станциялар ишга туширилади. Уларда йилига 648 миллион киловатт-соат электр ишлаб чиқарилади.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервюсида SOCAR билан имзоланадиган тегишли ҳужжатларни тайёрлаш якуний босқичга чиқаётганини айтиб ўтди. Хусусан, маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим жорий ҳафта охирига қадар имзоланиши режалаштирилган.
«Ўзбекнефтгаз» компанияси раҳбари Баҳодир Сидиқовнинг қўшимча қилишича, маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим лойиҳаси аллақачон ишлаб чиқилган, асосий шартлар SOCAR билан келишилган ва президентга тақдим этилган.
Маълумот учун, SOCAR Озарбойжон давлат нефт-газ компанияси бўлиб, 1992 йилда ташкил этилган. Компания нефт ва газ қидириш, қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш ва сотиш билан шуғулланади.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон қурғоқчиликни бартараф қилиш учун Қозоғистонга сув юборади
Иқтисодиёт | 13:59
-
Туркияда зилзила, Тел-Авивда митинг ва келишувдан норози Эрон — кун дайжести
Жаҳон | 13:26
-
Москвада «АрБат» баталйони асосчиси худкуш томонидан ўлдирилгани маълум бўлди
Жаҳон | 13:10
-
Касбий таълим ташкилотларига қабул бошланди
Таълим | 12:15
Мавзуга оид

00:32
Алиев Россияни Озарбойжоннинг Украинадаги энергетика объектларига зарба беришда айблади

18:04 / 10.08.2025
Озарбойжон ва Арманистон энди урушмасликка аҳдлашди

19:43 / 09.08.2025
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президентини тарихий келишув билан табриклади

17:39 / 09.08.2025