Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия мудофаа вазири собиқ ўринбосари ишида - пора бўйича яна 2 та эпизод
Россия Федерацияси мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Павел Попов фирибгарлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш йўли билан маблағларни ўзлаштиришда айбланмоқда. Иккита янги эпизод катта миқёсдаги пора билан боғлиқ.

Фото: Сергей Булкин/ ТАСС
Россия Федерацияси Тергов қўмитаси мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Павел Поповга нисбатан иккита ўта йирик миқдорда пора олиш бўйича иккита иш қўзғатди, деб хабар бермоқда рус тилидаги оммавий ахборот воситалари, хусусан, ТАСС агентлиги ва «Коммерсант» газетаси 20 июл, якшанба куни манбаларга таяниб.
Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбанинг ТАССга айтишича, генералга соғлиғи туфайли ҳозирча айблов эълон қилинмаган: Попов касалхонада.
Нашрларга кўра, биринчи эпизод Мудофаа вазирлиги биносида таъмирлаш ишларини олиб борган пудратчилардан бири вазирлик бошлиғи ўринбосарига 2014 йилдан 2024 йилгача Москва марказидан бепул яшаш учун квартира бергани билан боғлиқ. Иккинчи ҳолат, ТАСС манбасига кўра, худди шу ташкилот генералга Lexus LX 570 автомобилини тақдим этгани сабабли очилган. «Тергов натижаларига кўра, кўчмас мулк ва автомобил ижараси бўйича ушбу хизматларнинг умумий қиймати қарийб 34 миллион рублни ташкил этган», — дея агентлик ўз манбасидан иқтибос келтирмоқда.
Поповнинг адвокати Денис Сагач ТАСС агентлигига берган интервюсида мижозига нисбатан янги ишлар очилганини тасдиқлади.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Интеллектуал мулк ҳимояси бўйича айрим қонунлар ўзгартирилди
Ўзбекистон | 10:32
-
АИ-92 бензиннинг биржадаги бошланғич нархи арзонлаштирилди
Иқтисодиёт | 10:30
-
Америкалик эркак ChatGPT маслаҳатлари туфайли шифохонага тушди
Жаҳон | 09:36
-
Украина Россиянинг 2 минг км узоқликдаги ҳудудига зарба берди
Жаҳон | 08:57
Мавзуга оид

08:57
Украина Россиянинг 2 минг км узоқликдаги ҳудудига зарба берди

08:53
Россия қўшинлари Запорижжя шаҳри автовокзалига авиабомба ташлади

00:32
Алиев Россияни Озарбойжоннинг Украинадаги энергетика объектларига зарба беришда айблади

10:17 / 10.08.2025