Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
21-25 июл кунлари жуда иссиқ ҳаво сақланиб туради
Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +40...+43 даража, жанубда +44...+45 даража атрофида бўлади.

Фото: Kun.uz
21 июл ва кейинги кунларда Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб жуда иссиқ об-ҳаво шароити сақланиб туради. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Қайд қилинишича, кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +40...+43 даража, жанубда +44...+45 даража атрофида бўлади.
Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида ҳам иссиқнинг сезиларди даражада пасайиши кутилмайди. Ҳарорат асосан кундуз кунлари +38...+41 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда +42...+43 даражагача бўлиши кутилмоқда. Кечалари ҳарорат +23...+28 даража бўлади.
Ушбу кунларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ўртача тезликкача эсади. Ҳарорат кечалари +23...+26 даража, 21-23 июл кунлари кундузи +40...+42 даража, 24-25 июл кунлари кундузи +38...+40 даража бўлади.
Тавсия этамиз
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” компанияси “Yoz, shoshma!” акциясини эълон қилади
Ўзбекистон | 09:00
-
Булоқбоши туманидаги каналга нефт оқиб кетди
Ўзбекистон | 12:29
-
Ўзбекистон ва Airbus ҳаво кемалари паркини кенгайтиришга келишиб олди
Ўзбекистон | 12:11
-
Шри-Ланка Ўзбекистонга ўз портларидан фойдаланишни таклиф қилди
Иқтисодиёт | 12:06
Мавзуга оид

20:40 / 28.07.2025
Ўзбекистонда август ойида қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?

16:15 / 28.07.2025
Ҳафта давомида ҳарорат ўзгаришсиз қолиши кутилмоқда

16:43 / 26.07.2025
Ўрмон ёнғинлари ҳаво исиётгани билан боғлиқми? Уларнинг олдини олиш чоралари мавжудми?

10:47 / 25.07.2025