Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Немисларнинг атиги 22 фоизи Мерц даврида яхшиланишлар ҳақида маълум қилди
Сўровда қатнашган ҳар бешинчи немис фуқароси Фридрих Мерц ҳокимият тепасига келганидан кейин мамлакатдаги вазият яхшиланган деб ҳисобласа, 32 фоизи бунинг аксини билдирган.

Фото: Michael Kappeler/dpa/picture alliance
Немисларнинг атиги 22 фоизи Фридрих Мерц Германия канцлери лавозимини эгаллаганидан кейин мамлакатда вазият яхшиланганига ишонади, респондентларнинг 37 фоизи эса ҳеч қандай ўзгариш сезмади, 32 фоизи Германиянинг аҳволи шу вақт ичида анча ёмонлашганини билдилди. Dpa агентлиги томонидан эълон қилинган YouGov социология институти сўрови натижалари шундан далолат беради.
Ёзгача сезиларли яхшиланишларга эришиш Мерцнинг май ойида канцлер лавозимини эгаллаганидан кўп ўтмай берган ваъдаларидан бири эди, дея эслайди dpa. Мерцнинг яна бир сўнгги баёноти, унинг ҳукумати сўнгги ўн йилликлардаги энг яхши ҳукуматлардан бири бўлиши ҳам шубҳаларни уйғотди. Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг атиги 17 фоизи Мерцнинг фикрига қўшилади, 71 фоизи бунга рози эмас ёки умуман қўшилмайди.
Христиан-демократик иттифоқ ва Христиан-социал иттифоқ (ХДИ/ХСИ) тарафдорлари орасида янги канцлер сиёсатидан қониқиш юқорироқ: 54 фоизи мамлакатдаги вазият яхшиланганини, 11 фоизи ёмонлашганини, 28 фоизи ўзгармаганини кўрмоқда. Мерцнинг энг яхши ҳукумат ҳақидаги баёноти ХДИ/ХСИ тарафдорларини ажратди: 44 фоиз бунга қўшилади, 41 фоиз қўшилмайди.
Сайловчилар кайфиятига энг катта таъсир қилган омиллар орасида dpa немис ҳукмрон коалициясининг электр энергияси солиғи бўйича ваъда қилинган пасайишни фақат қишлоқ хўжалиги ва хусусий уй хўжаликларига татбиқ этишни, хусусий уй хўжаликлари бундан мустасно бўлиши тўғрисидаги қарорини келтиради. YouGov сўрови иштирокчиларининг атиги 23 фоизи бу қадамни тушунарли деб топди, 69 фоизи эса танқид қилди.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Чирчиқ дарёсида қум-шағални ноқонуний қазиб олган мансабдор 6 йилга озодликдан маҳрум этилди
Жамият | 12:28
-
NYT: Трампнинг боингини таъмирлашга ядровий кучлар дастуридан тўланган
Жаҳон | 12:13
-
Таиланд ва Камбоджа тўрт кунлик урушдан сўнг музокараларни бошлашга келишиб олди
Жаҳон | 12:03
-
Қайси ҳудудда ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги айтилди
Ўзбекистон | 12:02
Мавзуга оид

08:59
Германия ҳозирча Фаластин давлатини тан олиш ниятида эмас

08:22
Немисларнинг деярли ярми ҳукумат фаолиятидан норози

07:53
Германия ИИВ Россия фуқароларига гумвизалар бериш тўхтатилганини тасдиқлади

07:20